ноябр 20, 2022 15:00 Asia/Tashkent
  • Жомарт Токаев: Қозоғистонда ҳокимият монополияси энди бўлмайди
    Жомарт Токаев: Қозоғистонда ҳокимият монополияси энди бўлмайди

Қозоғистоннинг амалдаги президенти навбатдан ташқари президенлик сайловларда овоз берганидан сўннг бу давлатда ҳокимият монополияси бўлмаслигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича,  Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим Жомарт Токаев бу мамлакатда навбатдан ташқари президентлик сайловларда овоз берганидан сўнг, журналистлар гуруҳида пайдо бўлди ва ҳокимият монополиясининг аҳамияти қолмайди деб изоҳлади.

Журналистлар ҳам президентлик муддати бор йўғи 7 йиллик муддат билан чекланганини ҳисобга олиб Токаевдан халққа ваъда қилинган датурларни амалга ошириш учун  шундай муддат етарли бўлади-ми деб савол беришди.

Қозоғистон президенти бунга жавобан Қозоғистон президенти мен 7 йил етарли деб ҳисоблайман чунки бу ҳар қандай инсон ҳаётида узоқ муддат. Энг муҳими мамлакатимизда ҳокимият монополияси бўлмайди. Ҳокимият монополияси тақиқланган бу жуда муҳим. Бизда 21 йилдан кейин 3 чи  президент бўлади деб таъкидлади.

Жомарт Токаев ўз нутқининг яна бир қисмида Қозоғистоннинг БМТ Низоми ва кўп қиррали ташқи сиёсатига риоя этиши зарурлигини таъкидлаб, Қозоғистон геостратегик мавқеи ва иқтисодиётимизга 300 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб этилаётгани ва бизнинг бозорда жаҳоннинг энг йирик трансмиллий компаниялари фаолият юриатётганини ҳисобга олган ҳолда Қозоғистон кўп қиррали ташқи сиёсат олиб бориши шарт. Мен Қозоғистон БМТ Низомига амал қилиши, тинчликсевар ташқи сиёсат юритиши кераклигини бир неча бор айтганман ва бу ишни бажарамиз деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ