ноябр 26, 2022 13:59 Asia/Tashkent
  • Қосим Жомарт Токаев инаугурация маросими бўлиб ўтди
    Қосим Жомарт Токаев инаугурация маросими бўлиб ўтди

Қозоғистон президенти сифатида Қосим Жомарт Токаев бугундан ўзининг янги 7 йиллик ваколатини бошлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Жомарт Токаев бугун қасамёд қабул қилиш маросимида ўзининг янги 7 йиллик президентлик муддатини бошлади.

Инаугурация -қасамёд қабул қилиш маросимида Қозоғистоннинг сайланган президенти Қозоғистон Конституцияси ва бошқа қонунлари- қоидалаига риоя этишини алоҳида таъкидлади.

Қозоғистон республикасининг янги қонунларига биноан давлат раҳбари 7 йиллик муддатга қайта сайланиш ҳуқуқсиз сайланади.

Қозоғистон конституциясига киритилган сўнгги ўзгаришларга асосан бу мамлакат президенти 7 йилга ва фақат бир муддатга сайланади.

Шу сабабдан  20-ноябр куни  Қозоғистонда навбатдан ташқри президентлик сайловлари бўлиб ўтди ва президент этиб Қосим Жомарт Токавев сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 20-ноябр куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловарида халқ иштироки 69,44 фоизни ташкил этди. Токаев эса 81,31 фоиз овоз олди.

Ёрлиқ