Остона йиғилишининг якуний баёнотида Сурия суверенитетига содиқ қолишга урғу берди
Эрон Ислом Республикаси, Россия, Туркия ва Сурия Остона шаҳридаги йиғилишнинг якуний баёноти шаклида Сурия шимоли билан боғлиқ келишувларни тўлиқ амалга ошириш ва бу давлатнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига тўлиқ амал қилиш зарурлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси, Россия, Туркия ва Сурия бугун Қозоғистон мезбонлигида ўтказилган Сурия бўйича 19- Остона халқаро йиғилиши якунида баёнот бериб сионистик режимнинг Сурияга такрорий тажовузкор ҳужумларини қоралади.
Остонадаги 19-халқаро йиғилишининг якуний баёнотида Сурия шимолидаги барча мавжуд келишувларни тўлиқ амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Бу давлатлар Сурия шимолидаги Идлиб деэслакация зонасидаги вазиятни кўриб чиқиб, вазиятнинг барқарор нормаллашувини таъминлаш учун кўпроқ ҳаракат қилишга келишиб олди.
Остона саммити жараёнининг кафили давлатлари икки кунлик учрашувдан кейинги якуний баёнотида яна бир бор Суриянинг миллий суверенитети, мустақиллиги, яхлитлиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш тарафдори эканликларини эълон қилди.