Сурия бўйича 20-Остона учрашуви бошланди
(last modified Tue, 20 Jun 2023 08:56:14 GMT )
июн 20, 2023 13:56 Asia/Tashkent
  • Сурия бўйича 20-Остона учрашуви бошланди

Қозоғистон пойтахтида Сурия масаласи бўйича Остона лойиҳаси доирасидаги 20-халқаро йиғилиши ўз ишини бошлади.

“Ал-Олам” телеканали хабарига кўра, ушбу йиғилишда Суриядан мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Айман Сосан бошчилигидаги делегация ҳамда Остона жараёнининг кафил давлатлари, яьни Россия, Эрон ва Туркия делегациялари иштирок этмоқда.

Россия делегациясига Путиннинг Яқин Шарқ ва Африка давлатлари бўйича махсус вакили Михаил Богданов, Эрон делегациясига эса ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Али Асғар Хожи бошчилик қилмоқда.

Бу йиғилиш икки кун давом этади ва БМТ ва Сурияга қўшни Ливан, Ироқ ва Иордания каби давлатлардан вакилларнинг кузатувчи сифатида иштирок этиши кутилмоқда.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг маьлум қилишича, жорий йиғилишнинг мавзуси Сурия марказида минтақадаги вазиятнинг ўзгариши ва бу мамлакатдаги гуманитар вазият ҳамда инқирозни ҳал қилиш бўйича саьй-ҳаракатлар, терроризм ва терроризмга қарши кураш, Сурияни қайта қуриш ва қочқинларнинг қайтиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш билан боғлиқ масалалардир.

Охирги йиғилиш 2022-йилнинг 22- ва 23-ноябр кунлари Қозоғистон пойтахтида ўтказилган Остона режаси шаклидаги 19-йиғилиш бўлиб, якуний баёнотида Суриянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлик таъкидланди.