Москва тўрт томонлама учрашувлари кечиктирилди
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Россия, Туркия, Эрон ва Суриянинг Москвада бўлиб ўтадиган тўрт томонлама учрашуви кейинга сурилганини маьлум қилди.
Тасним агентлиги хабарига кўра, Туркия ташқи ишлар вазирлиги бугун Россия, Туркия, Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг шу ҳафта ўтказилиши керак бўлган учрашуви номаьлум санага кўчирилганини маьлум қилди.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу янгилик тафсилотларини тилга олмай, учрашув техник сабабларга кўра қолдирилганини маълум қилди.
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли ўтган ҳафта Эрон, Сурия, Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг йиғилиши юқорида тилга олинган давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Сурия инқирози бўйича учрашуви шароитларини тайёрлаш мақсадида шу ҳафта Москвада бўлиб ўтишини маьлум қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каноний Эроннинг Москвадаги тўрт томонлама учрашувда иштирок этишини аллақачон маьлум қилган эди.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов яқинда Москвада Эрон, Сурия, Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг учрашуви ўтказилишига ишора қилиб, умид билдирган эдики, бу учрашувларнинг давом этиши билан Анқара ва Дамашқ ўртасидаги келишмовчиликлар камаяди ва икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар тикланади.
Ўтган йилнинг декабр ойида Москвада Анқара ва Дамашқ ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёни доирасида Россия, Туркия ва Сурия мудофаа вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтган ва томонлар уч томонлама қўшма комиссия тузишга келишиб олган эди.
Остона форматидаги музокаралар олти йил аввал Эрон Ислом Республикаси, Россия ва Туркия иштирокида Сурия масалаларини сиёсий йўлга қўйиш учун бошланган эди.