Токаев минтақавий келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга урғу берди
(last modified Thu, 24 Nov 2022 11:14:07 GMT )
ноябр 24, 2022 16:14 Asia/Tashkent
  • Токаев минтақавий келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга урғу берди
    Токаев минтақавий келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга урғу берди

КХШТ йиғилишида Қозоғистон президенти минтақадаги можароларга тўхталиб, бу келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини излаш зарурлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Қосим Жомарт Токаев Қозоғистоннинг миантақадаги итифоқчи ва ҳамкорлар билан дўтсона муносабатлар, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган стратегик йўли ўзгаришсиз қолмоқда ва Остона эса КХШТг аъзо давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама  форматларда муносабатларни юқори даражада сақлаб қолиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиришга қатъий содиқдир деб айтди.

У ушбу саммит иширокичларинибу мамлакатнинг КХШТ доирасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларидаги позицияси ҳақида ҳам маълумот бериб айниқса бу ташкилот раҳбарларини жорий йиғилиши мураккаб геосиёсий қарама -қаршилик ва мисли кўримаган муаммолар шароитида ўтказмоқда деб қўшимча қилди.

Жомарт Токаев шунингдек халқаро муносабатда тобора кучайиб бораётган нотинчлик КХШТ муҳитига ҳам таъсир қилади. Минтақамизда можаролар давом этмоқда ва бутун Евроосиё маконида барқарорлик ва хафсизликка путур етказмоқда деб таъкидлади.

Унга кўра, бундай вазиятда очиқ ва конструктив мулоқотни сақлаб қолиш ва ривожлантириш жуда муҳим ва мураккаб инқироз ва келишмовчиликларда чиқишининг самарали ва мақбул йўлдир.

Ёрлиқ