Жапаров ва Наришкин маслаҳатлашувида хавфсизлик масалалар муҳокама қилинди
Қирғизистон президенти ва Россия ташқи разветка хизмати раиси Бишкек шаҳридаги учрашувида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни қандай ривожлантириш масаласини муҳокама қилинди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ташқи развека хизмати директори Сергей Наришкин ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашувда Россия ва Қирғизистон ўртасида хавфсизлик соҳада алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.
Жапаров бу учрашувда Россия ташқи разветка директорининг Бишкекка таширфи самарали бўлишига ва икки давлатнинг ваколатли органлари ўртасида эришилган келишувлар эса доимо стратегик хусусиятга эга бўлган ва ўзаро ҳамжиҳатлик ва тўлиқ ишончга эга бўлган муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Қирғизистон президенти шунингдек Россия миллий хафсизлик идоралари ўртасидаги ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш ва тегишли тажриба ва ахборот алмашиш имконини яратишга муҳим рол ўйнайдиганига ишора қилиб, энг муҳими минтақада барқарорликни ва хафсизликни таъминлаш бўйича қўшимча саъй- ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ёрдам беради деб аниқлик киритди.
Россия ташқи разветка хизмати раиси икки давлат ишончли ҳамкор эканини таъкидлаб, Марказий Осиё минтақаси ва Евроосиё маконида барқарорлик ва хавфсизлик икки томонинг муштарак позициясига боғлиқ деб қўшимча қилди.