ноябр 28, 2022 12:55 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Франция президентлари Афғонистон вазиятини муҳокама қилдилар. Толибон аксиламал кўрстади
    Тожикистон ва Франция президентлари Афғонистон вазиятини муҳокама қилдилар. Толибон аксиламал кўрстади

Имомали Раҳмон ва Эммануэл Макрон Афғонистоннинг " минтақа хавфсизлигини таъминлашнигг муҳим шарти сифатида тинчлик ва барқарорлик йўлига" ўтказиш жараёнига кўмаклашиш бўйича қўшма ёндашувини яратишни қўллаб- қувватладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва унинг франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон Афғонистондаги вазият ва унинг ривожланишини муҳокама қилдилар.

Тожикистон президенти матбуот хизматига кўра, бу суҳбат Маркон хоҳиши асосида бўлиб ўтган ва унда Афғонистон мавзуси диққат марказида эди.

Томонлар, Афғонистоннинг ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва истиқболлари вазияти хусусида суҳбатлашган.

Раҳмон ва Макрон шунингдек Афғонистонни " минтақа хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим шарти сифатида тинчлик ва барқарорлик йўлига" ўтказиш жараёнига кўмаклашиш мақссадида қўшма ёндашувини яратиш зарурлигини ҳам таъкидладлар.

Тожикистон ва Франция президентлари бу суҳбатда халқаро ва минтақавий соҳалардаги долзарб масалаларни, айниқса минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши каби замонавий таҳдидларга биргаликда қарши туриш юзасидан фикр алмашдилар.

Толибон ҳукумати матбуот котиби ўринбосари, Билол Каримий ҳам кеча  Имомали Раҳмон ва Эммануэл Макрон телефон суҳбатларига билдирган муносабатида, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурмоқда ва ташвишланишга ҳожат йўқ деб иддао қилди.

Билол Каримий дунёнинг турли давлатларидан Афғонистонга ёрдам бериш учун амалий чоралар кўрилишини сўради.

 

Ёрлиқ