Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқ тузишади-ми?
Қозоғистон ТИВ Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Россия ва Ўзбекистон билан уч томонлама иттифоқ тузиш тўғрисидаги гапларини шарҳлади.
ИРНА ахборот агентлигинг Азияплюс сайтига таяниб хабар қилишича, Қозоғистон ТИВ, Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Владимир Путин ўртасидаги музокараларда қандай масала муҳокама қилинганига аниқлик киритди.
Эслатиб ўтаимз, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг уч томонлама иттифоқида иштирок этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирганди.
Қозоғистон тТИВ шунингдек, РФ президенти таклиф этган «қандайдир уч тарафлама иттифоқ» Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокидаги уч томонлама газ иттифоқи ҳисобланади.
Бу механизмдан мақсад — Россия газини ташишни мувофиқлаштириш ҳисобланади.
«Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Владимир Путин барча манфаатдор томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу масалага оқилона ечим топиш учун уч давлат экспертлари иштирокида батафсил музокаралар олиб бориш зарур деб ҳисоблайди», — деяхабар қилган Қозоғистон презиенти матбуот котиби.
«Ҳа, қўшимча мувофиқлаштиришни ва ҳатто музокараларни талаб қиладиган масалалар бор. Хусусан, гап газ сектори ҳақида кетяпти. Лекин биз қандайдир масалани драмалаштирмаяпмиз. Мен Владимир Владимировичга шундай масалалар борлигини айтдим, улар муҳокама талаб қилади, лекин мутлақо драматизацияни эмас. Бу иш юзасидан бўладиган масалалар», — дея қайд этганди Қозоғистон президенти.