Имомали Раҳмон қудратли давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликдан хавотир билдирди
(last modified Thu, 01 Dec 2022 12:11:47 GMT )
декабр 01, 2022 17:11 Asia/Tashkent
  • Имомали Раҳмон қудратли давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликдан хавотир билдирди
    Имомали Раҳмон қудратли давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликдан хавотир билдирди

Тожикистон президенти қудратли давлатлар ўртасидаги қарама- қаршиликни инсоният тарихидаги энг оғир даврнинг шаклланишига асос деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон дунёни қайта тақсимлаш, иқлим ўзгариши ва юқумли касалликлар учун қудратли кучларининг манфаатлари тўқнашуви инсоният тарихида сайёра аҳоли ҳаётидаги энг оғир давр бўлди  деб таъкидлади.

Имомали Раҳмон Тожикистон Халқ демократик партияси /ҳукмрон партия/ Марказий ижроия қўмитаси йиғилишда, дунёни қайта тақсимлаш ва табиий ресурслардан фойдаланиши, тезкор қуроллар, совуқ урушнинг янги босқичининг бошланиши, ахборот урушлари ва кибержиноятларни кучайитириши, ҳамда иқлим ўзгариши оқибатлари, дунёни қайта тақсимлаш учун қудратли давлатларнинг манфаатлари тўқнашуви юқумли касалликлар ва бошқа муаммоларни келтириб чиқарди ва бу сайёрамиз аҳоли ҳаётидаги инсоният тарихидаги энг қийин даврдир деб эълон қилди.

Тожикистон президенти ўз нутқида бирор давлатни буюк давлат деб тилга олмади.