Тожикистон Афғонистоннинг Марказий Осиё билан чегараларини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидламоқда
-
Тожикистон Афғонистоннинг Марказий Осиё билан чегараларини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидламоқда
Тожикстон Олий мажлиси спикери КХШТ ва Марказий Осиё минтақасининг жанубий чегараси сифатида ўз мамлакати билан Афғонистон ўртасидаги чегара қўриқлашни кучайтириш зарурлиги ва муҳимлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон Олий мажлиси спикери Рустам Имомали КХШТ парламент ассамблеяси кенгаши ва бу ташкилотнинг бўлиб ўтган 15-умумий йиғилишининг қўшма учрашувида замонавий муаммолар ва таҳдидларга қарши курашиш учун янги сифат даражасида аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликка тўхталиб, бу ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳамкорлиги замонавий таҳдидларга қарши курашиш мақсадида ҳукуматлараро, минтақалараро ва халқаро муносабатларни янги сифати даражасида йўлга қўйди деб қўшимча қилди.
Тожикистон Олий парламенти спикери, шунингдек Арманистоннинг бу ташкилотга раислиги ва тожик томони салоҳияти имкониятларини рўёбга чиқаришга ёрдам беришга тайёрлигини юқори баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, Москвада КХШТнинг асосий аъзолари ҳамда кузатувчи ва меҳмон давлатлар, жумладан Эрон Ислом Республикаси делегацияси иштирокда " КХШТ парламент ассамблеяси" 15-халқаро конференцияси ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия президенти Владимир Путин КХШТ йиғилишда Афғонистондаги мавжуд вазиятнинг мураккаблигига тўхталиб, турли террорчилик гуруҳларнинг бу мамлакатдан КХШТга аъзо давлатлар ва Маказий Осиёга кириб келиши хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.