Январ 08, 2024 17:55 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Эрон президенти ва Тожикистон Миллий Ассамблеяси раисининг учрашуви бўлиб ўтди
    Теҳронда Эрон президенти ва Тожикистон Миллий Ассамблеяси раисининг учрашуви бўлиб ўтди

Эрон президенти Тожикистон Миллий Ассамблеси раиси билан учрашувида АҚШ ва сионистик режим томонидан яратилган ИШИД террорчи такфирчи гуруҳ, худди Ғазо секторидаги сионистлар каби бегуноҳ аёллар ва болаларни террор қилишга интилмоқда деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  бугун аср пайтида Эрон Ислом республикаси президенти Оятуллоҳ Иброҳим Раисий, Теҳронда Тожикистон республикаси Миллий Ассамблеяси раиси Рустам Имомалини қабул қилганида Теҳрон ва Душанбе ҳукуматлари ўртасидаги муносабатларнинг сўнги 2 йилдаги ривожланишининг қулайлигига тўхтали. икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳим ҳамда сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликларнинг  асос эканлигини таъкидлади ва Эрон ва Тожикистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ривожланиришга алоҳида эътибор қаратди.

Эрон президенти бу учрашувда " терроризм уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар контрабанаси" га қарши курашни Эрон ва Тожикистон  ҳамкорликларининг талабларидан бири сифатида баҳолаб,  Афғонистонга қўшни давлатлар сифатида икки давлатнинг муштарак масалаларига ишора қилиб минтақдаги барча давлатлар террорчилик ҳаракатлари жумладан ИШИД билан фаол кураш олиб боришлари зарурлигини эълон қилди.

Раисий ўз сўзларининг бошқа қисмида, АҚШ ва сионистик режим томонидан ташкил этилган ИШИД террорчи -такфирий  гуруҳи Ғазога ҳужум қилган  сионистлар каби беуноҳ аёллар ва болаларни террор қилишга интилмоқда деб  қўшимча қилди.

Тожикистон Миллий Ассамблеяси спикери ва Душанбе шаҳри мери Рустам Имомали ҳам бу учрашувда  Эрон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг 2 йилда узлуксиз ошиб бораётганини тилга олиб минтақадаги ишночсизликни икки давлатнинг умумий ташвиши ва бизнес ҳамкорлиги учун хавфли омил деб атади.

Тожикистон Миллий Ассамблеяси раиси Рустам Имомали ўз мамлакатининг Фаластин давлатини барпо этиш тарафдори эканлигини эълон қилиб, сионистик режим томонидан Ғазо бўлгасида 22 мингдан ортиқ инсонларни шаҳид қилиш жиноятини қоралади.

Ёрлиқ