Россия Тожикистонга қурол еткказиб беришни оширади
ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши доирасидаги Тожикистон ва Россия мудофаа вазирлари учрашувида, Москванинг Тожикистонга қурол-яроқ ва ҳарбий техника экспорт қилиш ниятида экани таъкидланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо билан суҳбатида Москва ва Душанбе давлатлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик Марказий Осиёда барқарорлик учун муҳим омил ҳисобланади деб маълум қилди.
Сергей Шойгу шунингдек биз минтақа хавфсизигини таъминлаш бўйича дастурларни доимий равишда амалга ошириш ниятидамиз ва бу бу мақсадда биз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатишни давом эттирамиз ва Тожикистон қуролли кучларининг жанговар салоиҳятини мустаҳкамлашга айниқса қурол-яроқ билан таъмнлаш ва кучларни тайёрлаш соҳасида ёрдам берамиз деб қўшимча қилди.
Музокараларда томонлар Тожикистон ва Россия вазирликлари ўртасида 2023-йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини ҳам имзолаб икки томонлама долзарб масалаларига эътибор қаратдилар.
Тожикистон мудофаа вазири икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб сўнгги учрашувимиздан бери икки томонлама ҳамкорлик доирасида кўплаб ишлар амалга оширилди жумладан бир неча қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилди.
Кеча Москвада бўлиб ўтган ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар мудофа вазирларининг халқаро ва минтақавий хавфсизлик, ҳамда мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган йиғилиши охирида қўшма баёнот чиқарилди.