Танзила Нарбаева Ашхободддаги Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотида қатнашди
(last modified Sun, 11 Dec 2022 05:34:23 GMT )
декабр 11, 2022 10:34 Asia/Tashkent
  • Танзила Нарбаева Ашхободддаги Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотида қатнашди
    Танзила Нарбаева Ашхободддаги Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотида қатнашди

Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотининг йиллик йиғилишида иштирок этди.

Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотида Туркманистон раислигида мулоқот доирасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, мантақадаги гендер тенглиги масалалари муҳокамалар марказида бўлди. Шунингдек, фаолиятнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда мазкур платформани институтционаллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Йиғилишда сўзга чиққан Сенат раиси Танзила Нарбаева биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли мулоқот долзарб минтақавий платформага ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида гендер тенглигини таъминлаш масалаларини кенг ва очиқ муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланганини қайд этди.

Йиғилишда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш каби йўналишларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берадиган ҳужжатлар қабул қилинди.

Мулоқотда раислик муддати бир йил бўлгани сабабли 2023 йилда уни бошқа давлатга ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва раислик расман Қозоғистонга ўтди.