декабр 27, 2022 14:43 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти \
    Қозоғистон президенти \"Шимол-жануб\" йўлагининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади

Қозоғистон президенти " Шимол-жануб" транзит йўлининг аҳамияти ва бу йўлакда Эрон, Туркманистон ва Қозоғистоннинг ролига урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаевнинг сўзларига кўра,  шимол-жануб транспорт коридорини амалга оширишда " Қозоғистон-Туркманистон- Эрон" темир йўли муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари минтақадаги транспорт ва логистика лойиҳалари самардорлигини ошириш учун ҳамкорликнинг янги  механимзлари ва форматлари зарулигини ҳам эълон қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида кооператив жамиятни замонавий дунё ҳақиқатларига мослаштириш биз унинг салоҳиятини оширишимиз ва ҳамдўстликнинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашимиз керак деб қайд этди.

Учрашувда Қозоғистон президенти келгуси йили мамлакат пойтахтида озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларга умумий ёндашувни топишга бағишланган конференция ўтказилишини ҳам маълум қилди.

Унга кўра, МДҲ давлатлари озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишлари зарур.

Қозоғистон президенти яна савдо учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тариф ва тарифсиз тўсиқларни олиб ташлаш ва протекционимзнинг олдини олиш бўйича расмий чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

Қосим Токаев Қозоғистоннинг МДҲ давлатлари билан савдо айланмаси жорий йилнинг январь ойидан октябрига қадар 11 фоизга ўсиб,  30 миллиард долларга етган.

Ёрлиқ