Афғонистон пойтахти содир бўлган навбатдаги терактда 10 киши ҳалок бўлди
(last modified Sun, 01 Jan 2023 06:49:19 GMT )
Январ 01, 2023 11:49 Asia/Tashkent
  • Афғонистон пойтахтида содир бўлган навбатдаги терактда 10 киши ҳалок бўлди
    Афғонистон пойтахтида содир бўлган навбатдаги терактда 10 киши ҳалок бўлди

Кобул халқаро аэропорти яқинида содир бўлган теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.

Эрон телевидениясининг ўзбек тилидаги сайтиниг Ал-Жазира телекаалига таяниб хабар қилишича, Афғонистон хавфсизлик манбалари бугун якшанба бу мамлакат пойтахтида юз ерган портлашда 10 киши ҳалок бўлди ва 8 нафар ҳам яраланди. Толибон муваққат ҳукумати  хавфсизлик кучлари бу ҳудудга олиб борадиган йўлларни тўсиб қўйган ва бу ҳудудда фақат ёрдам ва ҳарбий машиналар кўринмоқда.

Бундан ташқари Афғонистон матбуоти Кобул аэропртига олиб борувчи йўлда Ички ишлар вазирлиги яқинида ёнғин содир бўлгании эълон қилди.

Афғонистон манбаси бу портлаш тафсилотлари хусусида хабард бермаган.

Ҳозирча бу портлаш учун масъулиятни ҳеч бир гууҳ ва ёк шахс ўз зиммасига олмаган.

Афонистоннинг турли минтақаларида террорчилик порташларни содир бўлиши Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукуматининг иддаоларига зид равишда бу ҳукумат Кобул ва бу мамлакатининг бошқа шаҳарларида зарур хавфсизликни ўрната олмаганини кўрсатмоқда.

Ёрлиқ