«Қамбар-Ота-1» ГЭС-ни қуришда Ўзбекистон ҳам қатнашадиган бўлди
Ўзбекистон, ва Қозоғистон давлатлари Қирғизистондаги «Қамбар-Ота-1» ГЭС-ни қуршида иштирок этишлари маълу мбўлди.
Куни кеча Қирғизистон Республикаси Энергетика вазирлигида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари учрашувида, «Қамбар-Ота-1» ГЭС бўйича келишув имзоланди
"Қамбар-ота-1" ГЭС - лойиҳа қиймати тахминан 3 млрд долларга баҳоланган.
Йиғилишда Қирғизистон Республикаси энергетика вазири Таалайбек Ибраев, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири Болат Акчулаков ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Қамбар-Ота-1» ГЭС қурилишини муҳокама қилиб, лойиҳа барча иштирокчи мамлакатлар учун адолатли ва фойдали бўлиши кераклигини таъкидладилар. Шундан сўнг, лойиҳани амалга ошириш бўйича йўл харитаси келишуви имзоланди.
«Қамбар-Ота-1» ГЭС ни ишга тушириш муддати техник-иқтисодий асослаш (ТИА) ишлаб чиқилгандан кейин маълум бўлади. Бироқ, Таалайбек Ибраев сўзларига кўра, қурилишга тайёргарлик аллақачон бошланган.
ГЭС қуввати 1860 МВт ни ташкил этиши айтилмоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон делегациялари қўшма корхона ташкил этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.