апрел 17, 2024 16:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қиғизистон қўшма ГЭС қуриш лойиҳасини тақдиқлади
    Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қиғизистон қўшма ГЭС қуриш лойиҳасини тақдиқлади

Марказий Осиёнинг 3 республикаси- Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари Қирғизистон тупроғидаги Норин дарёсида " Қамбарота-1" номли қўшма ГЭС қуришга келишиб олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  мазкур ҳужжатга асосан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мазкур лойиҳани амалга ошириш учун акциядорлик жамиятни тузишади ва унда Қирғзистоннинг улуши 34 фоизни, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг  улуши эса 33 фоиз бўлади.  ГЭС қурилиши учун етказиб бериш шартномаси тарафлари томонидан молиялаштирилади ва харажатлари қисман халқаро банклар ва  молия инстутутларининг кредити  ва грантларини жалб этиш ҳисобидандир.

Мазкур лойинанинг  қиймати ҳамда уни амалга ошириш муддати техник- иқтисодий асослар тасдиқлангач белгиланади.

Эслатиб  январь ойида  Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари йилига 1860 мегаваттт электр энергияси ишлаб чиқариш прогнози билан Қамбарота-1 ГЭС-и қурилиши бўйича йўл харитансини тасдиқлашган эди.

Бу ГЭС учун сув омбори ҳажми 5,4 миллиард куб метр ҳамда баландлиги 256 бўлган тўғон қурилиши кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳани тўлиқ амалга ошириш учун 10 йил вақт кетиши айтилади.

Ёрлиқ