Қозоғистон президенти мамлакатда ўтган йил январь воқеалари қурбонларини хотирлаш маросимида қатнашди
Қозоғистон пойтахтидаги Ҳазрат Султон масжидида ўтган 2022- йил январь воқеалар қурбонларини хотирлаш маросими Қозоғистон президенти ва бошқа расмий шахслар иштирокида ўтказилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Қозоғистон бош муфтийси Наврўзбай Кожитаганули Аллоҳ таолонинг муқаддас каломидан оятларни тиловат қилиб сўнг ўтган йилги воқеаларда ҳалок бўланлариниг руҳлари тинчлиги ва шодлиги увун дуолар ўқиди.
Эслатиб ўтамиз ўтган 2022-йил 2 январда Қозоғистонда бензин нархи ўсиши сабабли норозилик намойишлар бошланди. Бу намойишларнинг иштирокчилари иқтисодий талаблар билан бирга ҳукумат истеъфоси ва сиёий масалаларни кўтардилар.
Оқибатида қўзғолон ва тартибсизликлар Қозоғистоннинг катта қисмини қамраб олди ва тартибсизликлар билан хавфсизлик ва ҳарбий кучлар ўртасидаги тўқнашувларда 230 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, юзлаб яраланди.
Қозоғистон президенти қўзғолонларни бу мамлакат душманларнинг " пухта режаланган амалиётар" орқали ҳокимиятни қўлга киритишга уриниши деб атади.