Қозоғистондаги ўтган йилги тартибсизликларда Тожикистон фуқароларини қатнашгани рад этилди
Тожикисрн ТИВ бу мамлакат фуқароларини 2022-йилнинг январида, Қозоғистондаги тартибсизликларда иштирок этгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Қозоғистон Бош прокурори Барик Асилов яқинда бу давлатда 2022-йил январида юз берган тартибсизликларда айрим давлатлар жумладан Тожикистон фуқаролари қатнашганини маълум қилганди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ТИВ кеча Қозоғистон Бош прокурорини Тожикистон фуқаролари 2022-йилнинг январ ойида бу давлатдаги тартибсизликларда қатнашгани ҳақидаги иддаосига жавобан берган баёнотида дипломатик ваколатхоналар Қозоғистоннинг тегишли муассасаларига мурожаат қилган ва натижада бундай хабарнинг ҳаққонийлиги тасдиқланмаган деб қўшимча қилди.
Қозоғистондаги намойишлар ва ундан кейинги тартибсизликлар 2022-йил 2-январида суюлтирилган газ нархи ошгани ортидан бошланади кейин зўравонликка айланган ва тахминан икки ҳафта давом этди.
Қозоғистон Бош прокурори 2022-йил январда террорчи ва жиноий гуруҳар томонидан бу давлат ҳукуматини ағдариш режаси бир йил аввал тузилганини маълум қилди.
Қозоғистон Бош прокуратурасининг сўнгги маълумотларига биноан, ўтган йилнинг январ ойида мамлакатда рўй берган тартибсизлик натижасида 238 киши, жумладан 19 нафар хавфсизлик хизмати ходиамлари ҳалок бўлди. Қозоғистон Бош прокуратураси бу мамлакатда январь ойидаги тартибсизликларда иштирок этган 717 кишини қамоқ жазосига ҳукм қилди.