Қозоғистон давлати Жануби-шарқий Осиёдаги қозоқ фуқароларнинг меҳнат қуллигидан хавотирда
(last modified Tue, 17 Jan 2023 07:38:55 GMT )
Январ 17, 2023 12:38 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон давлати Жануби-шарқий Осиёдаги қозоқ фуқароларнинг меҳнат қуллигидан хавотирда
    Қозоғистон давлати Жануби-шарқий Осиёдаги қозоқ фуқароларнинг меҳнат қуллигидан хавотирда

Қозоғистон ТИВ вакили Жануби-шарқий Осиёда бу давлатнинг бир қатор фуқаролари меҳнат қуллари сифатида мавжудлигидан хавотир билдирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон ТИВ расмий вакикли Айбек Асмадяров Жануби-Шарқий Осиёда бу давлатнинг бир қатор фуқаролари меҳнат қуллари сифатида борлигидан  хавотир билдирди.

Қозоғистоннинг ушбу расмийси халқаро жиноий гуруҳлар уччинчи шахслар ёрдамида ва ижтимоий тармоқлар орқали Қозоғистон фуқароларини Таиланддаги компанияларга ишлашга таклиф қилишади деб маълуи қилди.

У шунингдек фуқароларимиз ушбу давлатга кирганидан кейин турли баҳоналар ва фирибгарлик билан Мянма ҳудудига ўтказиб юборилади ва бу компаниялар ҳам ўзларини криптовалюталар билан шуғулланувчи компаниялар сифатида таништирадилар. Фуқароларимиз алданганини аниқлаб, мамлакатга қайтишга ҳаракат қилади бироқ улар қўлга олиниб, йўл, чегарадан ўтиш, виза ва турар жой харажатлари қоплаш учун  5-10 минг доллар жаримага тортилади.

Бу турдаги фирибгарлик қурбонлари бундай пулга эга бўлмагани учун улар Мянмадаги яширин Хитой компанияларида ишлашни давом эттиришга мажбур.

Унга кўра, Қозоғистоннинг Таиланд ва Вьетнамдаги элчихоналари ташқи сиёсат институтлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан доимий алоқада бўлиб, бундан ташқари бу жараёнга нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам жалб қилинган.