Январ 17, 2023 11:42 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон қайта тикланадиган ёқилғидан кўпроқ фойдаланмоқчи
    Қозоғистон қайта тикланадиган ёқилғидан кўпроқ фойдаланмоқчи

Қозоғистон давлати қайта тикланадиган ёқилғидан кўпроқ фойдаланиш мақсадида криповалюта соҳаси учун энергия харажатларини 10 баробар оширди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон ҳукумати жорий йилда виртуал валюта  ишлаб чиқарувчилари учун электр энергияси нахини ўтган йилга нисбатан  10 баробарга оширди. Қозоғистон ҳукумати бундай қарорни истеъмолчиларни қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишга рағбатлантириш ва элекр энергиясининг ортиқча истеъмолини чеклаш мақсадида қабул қилган.

Бундан олдин Қозоғистонда " Майнер" номли криптовалютани ишлаб чиқариш қурилмаларида бир киловатт соатига тахминан  0,002 доллар эквивалентига бир тенге қўшимча нарх тўлаган.

Қозоғистонда криптовалютани қазиб олиш қонунийдир. Бу мамлакат криптовалюта ишлаб чиқариш бўйича дунё мамлакатлари орасида 3 ўринда туради.

Ёрлиқ