Қозоғистон давлати Германияга нефт сотмоқчи
Украинадаги уруш ва Европада энергия етишмаслиги билан бир вақтда Қозоғистн давлати Германияга кўпроқ нефт сотишни кўзда тутган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзебк тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Миллий нефт кампнияси жорий йилнинг биринчи чорагида Германияга 300 минг тонна нефт сотишни маълум қилган.
Қарорга асосан, жами 2023 йил давомида Россиянинг "Транснефт" компаниясининг нефт қувури орқали Германияга бир ярим миллион тонна нефт экспорт қилинади.
Қозоғистон нефтининг биринчи партияси шубҳасиз, Атирау-Самара қувури орқали кейин эса Дружба қувури орқали Германияга жўнатилади.
Қозоғистон энергетика вазири Булат Акчулаков 2023-йилда бу мамлакатнинг 1,5 миллион тонна нефтини Германияга сотишни маъқуллади.
ُҚозоғистонлик бу вазир Германияга нефт экспортини йилига олти миллион тоннагача ошириш имкониятини истисно этмади.
Украина уруши олдидан Германияга 20 миллион тонна рус нефтининг экспорт қилинишини ҳисобга осак Берлин давлати Россия нефти ўрнида бошқа жойдан нефт импорт қилишдан узоқдир.