Январ 21, 2023 14:54 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё вакиллари йиғилишида Афғонистоннинг вазиятини муҳокама қилди
    Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё вакиллари йиғилишида Афғонистоннинг вазиятини муҳокама қилди

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг махсус вакиллари Брюсселда Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё махсус вакилларининг Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишда иширокчилар Афғонистондаги вазият, айниқса инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар юзадидан хавотир билдириб Толибондан аёллар ҳуқуқларини юмшатишини талаб қилди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги вакили Терҳи Хакала бу учрашув муносабати билан ўзининг Твиттердаги саҳифасида Афғонистон яна бир бор Европа Иттифоқинингг кун тартибига кирди деб ёзди. У шунингдек  Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг махсус вакиллари кеча Брюсселда йиғилиб афғон аёллар ва қизлари ҳуқуқлари бузилишиниг олдини олиш бўйича амалий ечимлар таклиф қилди деб қўшимча қилди.

Толибон муваққат ҳукумати афғонистонлик қизларнинг мактаб ва университетларда ўқишига тўсқинлик қилганидан сўнг, шу ой бошида уларга хусусий секторда ишлашни ҳам тақиқлаган. Бу қарорлар ички ва ташқи норозиликларига дуч келди.

Ёрлиқ