Хитой давлати Афғонистон мустақиллиги ва суверенитетини ҳурмат қилади
(last modified Sun, 22 Jan 2023 09:08:53 GMT )
Январ 22, 2023 14:08 Asia/Tashkent
  • Хитой давлати Афғонистон мустақиллиги ва суверенитетини ҳурмат қилади
    Хитой давлати Афғонистон мустақиллиги ва суверенитетини ҳурмат қилади

Хитой ТИВ раҳбари Пеикн давлатининг асосий сиёсати Афғонистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлинини ҳурмат қилишдир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой ТИВ раҳбари Chin Kang кеча Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири Амирхон Муттаққий билан телефон орқали суҳбатда унинг мамлакати Афғонистон билан яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият беради, ҳамда Афғонистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида Толибон ҳаракати Афғонистондаги Хитой фуқаролари ва муассасалар хавфсизлигини таъминаш учун самарали чоралар кўриши керак деб қўшимча қилди. Хитой ТИВ раҳбари  шунингдек Хитой давлати ҳар доим афғонистонликларнинг мустақил танлови, диний эътиқодлари ва этник урф-одатлари ҳурмат қилган деб таъкидлади.

Пекин давлати Афғонистоннинг иқтисодий, ижтимоий ва турмуш тарзини ривожаниши учун кўпроқ ёрдам  беришга тайёр деб баён этди Chin Kang.

Телефон орқали бу суҳбатда Толибон ҳаракати ҳукумати ТИВ раҳбари Амирхон Муттақий Афғонистон ҳам Хитойнинг халқаро ва минтақавий ишларда муҳимроқ рол ўйнашини олқишлашини айтиб, Хитой билан алоқалар ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини маълум қилди.

Муттақий шунингдек Толибон ҳаракати Афғонистондаги Хитой фуқаролари ва муассасалари хавфсизлигини таъминлаш учун самарали чораларга эга деб қайд этди.

ИШИД террорчи гуруҳи яқинда Кобул шаҳридаги Хитой меҳмонхонасига ҳужум қилди. Бу ҳужумда бир неча киши жароҳатланди.

Ёрлиқ