Январ 28, 2023 14:08 Asia/Tashkent
  • Сардор Бердимуҳаммедов Туркманистон армияси олий қўмондони бўлади
    Сардор Бердимуҳаммедов Туркманистон армияси олий қўмондони бўлади

Туркманистон республикаси парламенти қарорига биноан, бу мамлакат президентига Қуролли кучлар бош қўмондони ва олий ҳарбий унвони берилди.

Турманистон парламент тарқатган баёнотида, бу мамлакат конституциясининг 81-моддасига аслан Туркманистон парламенти Қуролли Кучлари олий қўмондони ва армия генерали ҳарбий унвонни бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов миллий етакчи сифатида таништирилди ва унинг ваколатлари ҳам кўрсатилганди.

Эндиликда янги қонунлар асосида, у мамлакат халқи олдида доимий равишда сўз юритиш ҳуқуқига эга ва Туркманистон парламенти мажлисларида шунингдек сиёсий партиялар йиғилишлари ва қурултойларида сўзлаши мумкин.

Гурбангули Бердимуҳаммедов  2022 йилнинг март ойида президентликдан кетди. Ўша ойда муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтди ва унда унинг ўғли Сардор Бердимуҳаммедов ғалаба қозонди.

Ёрлиқ