Россия ва Туркманистон ўртасидаги парламент алоқалари ривожланади
(last modified Tue, 31 Jan 2023 11:24:25 GMT )
Январ 31, 2023 16:24 Asia/Tashkent
  • Россия ва Туркманистон ўртасидаги парламент алоқалари ривожланади
    Россия ва Туркманистон ўртасидаги парламент алоқалари ривожланади

Россия Давлат Думаси раиси Туркманистон президенти билан учрашувида икки давлат раҳбарлари даражасида қабул қилинган қарорни ҳуқуқий жиҳатидан қўллаб-қувватлаш учун парламент ўлчовларини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича. Россия Федерацияси Федерал мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Ашхобод шаҳрида расмий ташрифи доирасида  Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов билан учрашиб  Россия президенти Владимр Путиннинг самимий ва дўстона саломини етказар экан, икки давлат параментлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Россия Думаси спикери шунингдек Туркманистон Халқ маслаҳати раисининг ўтган йилги Москвага сафари ва Россия Думаси аъзолари билан учрашувига тўхталиб, бу салоҳият рағбат яратди, шу туфайли биз бугун Ашхободдамиз ва бу икки томон ўртасидаги музокараарнинг асосига айланди деб изоҳлади.

Вячеслав Володин шунингдек  бугунги суҳбат катта маъонога эгадир чунки биз ўтган йилнинг июнь ойида ҳар Россия ва Туркманистон давлат раҳбарлари томонидан маъқулланан ва стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги баёнотни инобага олган ҳолда мамлакатлариимз муносабатларини ривожлантириш борасида суҳбатлашамиз деб эълон қилди.

Хабарга биноан, Вячеслав Володин Турманистон парламенти спикери Гулшод Мамедова билан ҳам учрашишни режалаштирган. Шундан сўнг Россия давлат Думаси спикери Туркманистон паламенти аъзолари олдида нутқ сўзлайди.