Тожикистон давлати 1,5 миллион сайёҳлари жалб қилишни режалаштирмоқда
(last modified Mon, 13 Feb 2023 11:27:23 GMT )
феврал 13, 2023 16:27 Asia/Tashkent
  • Тожикистон давлати 1,5 миллион сайёҳлари жалб қилишни режалаштирмоқда
    Тожикистон давлати 1,5 миллион сайёҳлари жалб қилишни режалаштирмоқда

Тожикистон давлати яқин икки йил ичида (2025-йилгача) турли мамлакатлардан 1,5 миллиондан ортиқ сайёҳни жалб қилишни режалаштирмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистоннинг туризмни ривожлантириш ташкилоти раиси Камолуддин Муминзода бу мақсадага эришиш учун туризм инфратузилмасини яратиш, туризм турлари / жумладан қишлоқ хўжалиги туризми/ ва янги сайёҳлик йўналишларини яратиш бўйича қатор дасурлар амалга оширилди.

Тожикистоннинг ушбу расмийси Душанбе давлати туризм саноатини таништириш мақсадида реклама ролликлари тайёрланиб, Тожикистоннинг туризм имкониятлари ҳақида 57 сониялик видео ва 4 дақиқалик ҳужжатли фильм суратга олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда деб қўшимча қилди.

Ўтган йили ушбу мамлакатда  999 минг 3 юз нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрган бўлса уларнинг аксарият минтақа ва Марказий Осиё республикларидан бири бўлган.

Бундан ташқари жорий йилда Тожикистонда туризм соҳасини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишнинг иккинчи босқичи бошланди ва  2026 йилда якунлаши кутилмоқда.