Тожикистон ва Қирғизистон чегара масалаларини тинч йўл билан ҳал қилишни таъкидламоқда
(last modified Sat, 04 Feb 2023 10:28:00 GMT )
феврал 04, 2023 15:28 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қирғизистон чегара масалаларини тинч йўл билан ҳал қилишни таъкидламоқда
    Тожикистон ва Қирғизистон чегара масалаларини тинч йўл билан ҳал қилишни таъкидламоқда

Ўтказилган йиғилишда Тожикистоннинг Суғд ва Қирғизистоннинг Бодкен вилоятлари вакиллари икки мамлакат ўртасидаги чегара масалаларини ҳал этишни алоҳида таъкидладилар.

Эрон тедерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари бу музокарларда икки давлатнинг Суғд ва Бодкен вилоятларининг чегарадош аҳолиси ўртасидаги муаммоларни аввалгидан кўра кўпроқ тушунтиришга келишиб олдилар ва  барча чегара муаммолари ва низоларни фақат музокаралар ва ўзаро тушуниш йўли билан ҳал этиш муҳимлигини маълум қилдилар.

Тожик-қирғиз расмийлари  учрашувида ўзаро ишонч чораларини мустаҳкамлаш ва чегара масаласини ҳал этиш мақсадида  2023-йилда амалга ошириши мўлжалланган қўшма тадбирлар дастур ишлаб чиқилди.

Тожикистоннинг Суғд виляоти ва Қирғизистоннинг Боткен вилоятлари ва чегара шаҳарлари ва туманлари ҳокимларига бу режа асосида белгиланган мақсадларга эришиш учун аниқ тезкор режалар ишлаб чиқиш топширилди.

Музокаралар иштирокчилари констуктив музокаралар йўли билан Тожикистоннинг Суғд вилояти ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти ўртаисдаги давлат чегара чизиғини белгилашни талаб қилдилар.

Тожикистон ва Қирғизистон умумий чегараси тахминан 984 киломтердир. Совет Иттифоқи парчаланганидан бери бу икки давлат атиги  600 километр умумий чегара тўғрисида келишиб олдилар ва улар ҳали ҳам ўзларининг чегаралари ҳақида келиша олмайдилар.

Кеча жума куни Тожикистон мезбонлигида ушбу давлатнинг чегарадош туманларининг бирида бу мамлакатнинг Суғд вилояти ва Қирғизистоннинг Боткен шаҳри вакилларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарадаги можарорлар икик давлат мустақилликка  эришганидан бери мавжуд бўлган бироқ сўнгги бир йилда кучайган.