Тожик-қирғиз чегара баҳслари спорт соҳасига ҳам таъсир қилди
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги келишмовчиликва чегарадаги можаролар туфайли Душанбе давлати Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказиладиган самбо бўйича ЖЧда қатнашмасликка қарор қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бишкекдаги самбо бўйича Жаҳон чемпионати сентябр ойида тожик -қирғиз чегарасидаги можароларда ўнлаб инсонларни қурбон бўлгани сабаб Тожикистон давлати хавфсизлик хавотирлар туфайли қатнашмаслик қарорига келгани пайтига бугун бошланмоқда.
Тожикистон самбо бўйича терма жамоаси бош мураббийси Сайир Бозоров ҳам Душанбе давлати полвонларини Бишкек турнири иштирок этишга тайёлаб бўлишига қарамай тожикистонлик спорчиларнинг хавфизлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли улар мусобақага қўйилмади деб эълон қилди.
Самбо бўйича Бишкекдаги Жаҳон чемпионатида 50 дан ортиқ давлатдан спортчилар иштирок этади. Самбо-кураш ва дзюдога ўхшаш жанговар спорт туридир.
Тожикистон ва Қирғизистон умумий чегараси тахминан 984 километр. Собиқ Шўролар Иттифоқи парчаланганидан кейин бу икки давлат атиги 600 километр умумий чегара ҳақида келишиб олди. Қолган қарйиб 400 километрлик чегаралар ҳақида улар ҳалигача келиша олмаяпти.