КХШТ Тожикистонни қўллаб- қувватлашни таъкидлади
КХШТ Тожикистонни қўллаб-қувватлашни эълон қилиши билан бирга Афғонистондан ҳар қандай ҳужум ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, КХШТ Бирлашган штаби раиси Анатолий Сидоров кечанги суҳбатида, агар Тожикистон Афғонистон томонидан таҳдидга дуч келса ташкилот кучлари 12 соат ичида жавоб қайтаради деб айтди.
Шу билан бирга Сидоров КХШТ Афғонистоннинг Тожикистон ҳудудий яхлитлигига қарши ҳаракатларига йўл қўймаслигини таъкидлаб, ушбу мамлакат юзага келиши мумкин бўлган вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишни таъминлаш чораларни кўриш зарурлигини таъкидлайди деб қўшимча қилди.
КХШТ қўшма штаби раиси шунигдек, Тожикистон бу ташкилотнинг жанубий қанотидир ва анча мураккаб ва қийин ваизяга эга. Биз жанубдан Тожикистон ва ташкилотга аъзо бошқа давлаларнинг ҳудудий яхлитлигага қарши ҳар қандадй провакациянинг олдини олишга тайёрмиз деб изоҳади.
Афғонистон Толибон ҳукумат матбуот котиби ўринбосари Билол Каримий кеча Анатолий Сидоровнинг Афғонистонда 6000 дан ортиқ ИШИД жангарилари борлиги ҳақидаги даъвосига муносабат билдирб, бу масалада ҳеч қанадй далил йўқ деб атйди.
Каримий шунингдек матбуот билан суҳбатда, муболаға ва ёлғон маълумотларга асосланган баёнотлардан қочиш кераклигини қўшимча қилди.