феврал 21, 2023 13:53 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда иккинчи фуқароликни яширганлик учун оғир жазо белгилланади
    Қозоғистонда иккинчи фуқароликни яширганлик учун оғир жазо белгилланади

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби бошқа фуқаролигини яширган фуқароларга нисбатан жазони кучайтириш бўйича қонуний чоралар кун тартибига қўйилганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон ИИВ матбуот котиби Шогила Турлибек бошқа фуқаролигини яширган фуқароларга нисбатан жазони кучайтириш бўйича қонуний чоралар кун тартибида эканлигини маълум қилди.

Бошқа фуқароликни олиш билан боғлиқ оқибатларга  йўл қўймаслик учун боқа  мамлакатларга борган ва бошқа фуқароликни қабул қилган Қозоғистон фуқаролари 30 кун ичида юқолган фуқарорилигини рўйхатдан ўтказиш учун Қозоғистон консуллик идорасига мурожаат қилишлари керак.

У ўз сўзларида Қозоғистон бошқа давлатларнинг фуқаролигини тан олмайди. Икки фуқароликни яширганлик учун ойига 690 минг тенге жарима ёки Қозоғистондан чиқариб юбориш кўриб чиқилади.

Қозоғистон ИИВ расмий вакили шунингдек ўтган йили 8141 киши икки фуқолиги борлиги сабабли ҳокимиятга таништирилган ва 138 киши суд қарори билан мамлакатда чиқариб юборилган ва қоланлари жаримага тортилган деб қўшимча қилди.

Сўнгги 5 йил ичида фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларни бузанлиги учун 3515 нафар шахс жавобгарликка тортилди ва улардан 3000 дан ортиқ киши жаримага тортилган, 473 нафари эса мамлакатдан чиқариб юборилган ёки Қозоғистон фуқаролигидан воз кечган.

Ёрлиқ