БМТ Тожикистонга юзлаб миллион доллорлик ёрдам ажратади
БМТ Тожикистонга 370 миллион доллор ёрдам ажратади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 2023-2026-йиллар оралигидаги Тожикистон ва БМТнинг янги ҳамкорликлари доирасида бу ташкилот агентликлари ушбу давлатга 370 миллион доллор ажратишни кўзда тутишмоқда.
Тожикистон ва БМТ расмийлари якшанба куни бу ташкилотнинг ушбу мамлакатдаги фаолиятининг ўттиз йиллиги муносабати билан махсус маросим уйуштиришди.
Тожикистон Ташқи ишлар вазири Фарҳод Салим ушбу маросимдаги нутқида деди:Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан 30 йиллик самарали ҳамкорлик ва Тожикистоннинг унинг институтлари фаолиятидаги фаол иштироки ушбу ташкилот ва Тожикистон ишончли шерикларга айланганини исботладилар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг доимий координатори Сезин Синаноглу ҳам ушбу маросимда шундай деди:Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тожикистондаги 30 йиллик фаолияти давомида мамлакатда тинчлик ва тараққиётга эришишга ёрдам берди ва фақат 2005-2022 йиллар оралиғида унинг агентликлари мамлакатни ривожлантириш учун бир миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди.