Ашхободда Туркманистон ва Ўзбекистонниг 17-савдо ҳамкорлик конференцияси бўлиб ўтди
(last modified Wed, 08 Mar 2023 08:20:10 GMT )
март 08, 2023 13:20 Asia/Tashkent
  • Ашхободда Туркманистон ва Ўзбекистоннинг 17-савдо ҳамкорлик конференцияси бўлиб ўтди
    Ашхободда Туркманистон ва Ўзбекистоннинг 17-савдо ҳамкорлик конференцияси бўлиб ўтди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги бизнес, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликнинг 17-йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми  2021-йилда 881 миллион 900 минг долларни ташкил этиб, 2020-йилга нисбатан 61 фоизга ошган.

Айни пайтда Ўзбекистонда туркманистонлик инвесторлар сармояси иштирокида 160 компания турли соҳаларда фаолият юритмоқда.

Кеча сешанбба куни Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 17-йиғилиши доираисда Туркманистон Бош вазири ўринбосари Батир Атдаев ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хожаев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди ва унда юқори мансабдор шахслар икки мамлакат вазирликлари ва бош маъмурияти вакиллари қатнашди.

Туркманистон  Бош вазири ўринбосари сўзлаган нутқида, самарали умумий асларни янада ривожлантириш мақсадида савдо, иқтисодий, транспорт-логистика, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида шунингдек маданий-гуманитар соҳаларда  ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ижобий истиқболлар белгиланди деб таъкидлади.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, ҳам ўз навбатида  барча иқтисодий соҳада шериклик муносаатларни ўрнатишда мутаносиб ва самарали динамикани изҳор этиб, икки давлат президентлариниг учрашувлари икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш жараёнига кучли туртки берди деб қўшимча қилди.