март 19, 2023 13:29 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
    Қозоғистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Қозоғистон халқи бугун якшанба куни мамлакат парламентининг янги аъзоларини сайлаш учун сайлов участкаларига борди.

Эрон телерадидиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистонда парламент сайловлари бугун маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7:00 да бошланади ва маҳаллий вақт билан соат 20:00 гача давом этади.

Қозоғистонда парламент сайловларида 12 миллиондан ортиқ киши овоз бериш ҳуқуқига эгадир.

Шунинг учун Қозоғистоннинг 62 хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхоналарида 77 та овоз бериш бўлими ташкил этилган.

Қозоғистон парламенти депутатлик ўринлари учун 7 сиёсий партия, яъни  Миллий ва Ойл  демократик партияси, Республика партияси, Қозоғистон халқ партияси, Бойтоқ партияси, Акжул демокртик партияси ва Миллий социал-демкоратик партиядан номзодлар илгари сурилган.

29 декабрь Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев 7-парламентни тарқатиб юбориш ва парламент аъзолари учун муддатидан олдин сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

 

Ёрлиқ