март 20, 2023 12:13 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Миллий академияси кутубхонасида Эрон ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида Наврўз байрами нишонланди
    Қозоғистон Миллий академияси кутубхонасида Эрон ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида Наврўз байрами нишонланди

Эрон Ислом республикаси, Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Татаристон республикаси вакиллари иштирокида Қозоғстон Миллий академияси кутубхонасида Наврўз байрами тантанаси бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг Қозоғистондаги маданият бўйича маслаҳатчиси йиғилганларни Наврўз байрами билан табриклаб, Наврўзни Эрон ва Қозоғистон мамлакатлари жамоалари асрлар давомида гувоҳи бўлган икки давлат ва халқини умумий жиатларидан бири деб  ҳисоблади.

Алиакбар Толибийматин қўшимча қилиб айтидики, Наврўз байрамини инсоний қадриятлар ташувчиси, инсон ва табиат ўртасидаги ҳиссиётлар билан қоришган аҳд сифатида билди ва уни бу қадимий байрамнинг минглаб йиллар давом этганлигининг исботи деб атади 

Эроннинг Қозоғистондаги маданият маслаҳатчиси ҳам Эрон урф-одатлари ва маданияти ҳақида фикр билдириб, халқлар учун маданият шахслар учун шахсият кабидир ва Эрон маданиятининг энг асосий кўрнишларидан бири бўлган Наврўз байрами ундан ажралган эмас маданиятимизни билиш учун Наврўзни эътибордан четда қолдира олмаймиз деб таъкидлади.

Толибийматин сўзлари якунида барча халқларга айниқса тинчликсевар ва қардош Қозоғистон халқига Наврўз айёмии ёрқин бўлишини тилади.

Ёрлиқ