март 20, 2023 23:12 Asia/Tashkent
  • Наврўз байрами муносабати билан Бишкекда анъанавий таомлар кўргазмаси ташкил этилди
    Наврўз байрами муносабати билан Бишкекда анъанавий таомлар кўргазмаси ташкил этилди

Бишкек давлат университетида Наврўз байрами арафасида турли мамлакатларнинг анъанавий таомлари ва ичимликлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Қирғизистон пойтахтида Эрон мданй малаҳатлашуви ташабубси билан ўтказилган Наврўз байрами арафасидаги ушбу кўргамада турли миллат вакиллари билан бир қаторда Бишкек давлат университетининг бир гуруҳ раҳбарлари, талабалари ва ўқитувчилари иштирок этди.

Мазкур кўргазмада Эрон Ислом Республикаси, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбойжон республикаси ва Хитойнинг озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш этилди.

Ушбу маросимда университетнинг форс тили профессори Зулайхо Сақафий Занжонийнинг ” 20 йилик саъй-ҳаракатлари учун муносиб баҳоланиб у  фахрий докторлик унвони билан тақдирланди.

Айтиш жоиздирки Қирғизистон ва минтақадаги кўплаб форс тилида сўзлашувчилар унинг шогирдларидандир.

2010-йил  23-феаралда БМТ Бош Ассамблеяси Эрон Ислом Республкаси ва Наврўз ҳудудидаги бошқа бир қатор давлатлар томонидан таклиф қилинган резолюцияда ҳар йили 21-март  куни " Халқаро Наврўз куни" деб номлади ва мамлакатлардан бу байрамни турли маросимлар ўтказиш орқали нишонлаш ва тарғиб қилишни сўради.

Ёрлиқ