Тожикистон пахта ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспортини қисқартириш қарорига келган
(last modified Sun, 02 Apr 2023 10:47:20 GMT )
апрел 02, 2023 15:47 Asia/Tashkent
  • Тожикистон пахта ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспортини қисқартириш қарорига келган
    Тожикистон пахта ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспортини қисқартириш қарорига келган

Тожикистон республикаси мамлакат ичкарисидаги пахта ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспортини қисқартириш қарори билан қўшимча иш ўринлар яратишни режалаштирган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Душанбе давлати бу мамлакат фермерлаи жорий йилда 186 минг гектар майдрнда 426 минг тонна пахта етиштиришига умид қилмоқда.

Тожикистон ҳукумати шунингдек пахта хомашёси ишлаб чиқариш ҳажмини ошиши билан бир вақтда тола экспортини 17 фоизга қисқартиришни режааштирган.

Ҳисоботга асосан, ҳозирда Тожикистон енгил саноат корхоналари бу мамлакатда ишлаб чиқариладиган пахта толасининг атиги бешдан бир қисмини қайта ишламоқда. Шу йил бошида Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023-йил давомида пахта етиштириш ва бу маҳсулотни қайта ишлаш корхоналарини кўпайтиришни таъкидлаган эди.

Тожикистон иқтисодий марказлари маълумотларига биноан, айни пайтда бу мамлакатдаги 100 дан ортиқ пахта тозалаш заводларида  100 минг тоннадан ортиқ пахта толаси ишлаб чиқарилади шундан атиги 20 минг тоннага яқини тўқимачилик корхоналари томонидан қайта ишланади.

Шу ҳолда бир килограмм пахтанинг жаҳон бозорида нархи 1,8 доллар атрофида бўлиб, мутахасислар башоратига асосан ёзгача 2,2 долларга етади.