Тожикистонга хорижий сармоялар кўпайди
Тожикистон сармоя қўмитаси раиси бу давлатга киритилган тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ҳажми 2021-йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 бароар ошди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон сармоя ва давлат мулкини бошқариш қўмитаси раиси Саъди Қодирзода Тожикистон давлати ўтган йили қиймати 32 миллиард сомоний бўлган 100 дан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатларни имзолади деб маълум қилди.
Тожикистон ва бошқа давлатлар ўртасидаги савдо ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида ўтган йили Миср, Белгия, Хитой, Туркия, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Россия, Белорус, АҚШ, Саудия Арабистони каби давлатлар билан савдо сармоявий анжуманлар ўтказилди.
Бундан ташқари ўтган йили Тожикистоннинг" Суғд", Хатлон ва Бадахшон вилоятларида минтақавий иқтисодий анжуманлар ташкил этилди ва ўтказилди.