Қирғизистон ва Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш тўғрисидаги келишувни маъқуллади
Россия Бош вазири Михаил Мишустин Москва давлати Қирғизистон билан минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш бўйича келишувни тасдиқлади деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниямининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Россия Бош вазири Михаил Мушустин ўз сўзларида Москва давлати бу резолюцияни Россия презиенти Владимир Путиннинг розилигини олиш ва мамлакат Давлат Думасида тасдиқлан учун юборди. Россия ва Қирғизистон ўртасида қўшма ҳаво мудофаа тизимини яратиш бўйича келишув эса 2022-йил 16-август ойда имзоланганди деб маълум қилди.
Қирғизистон Энергетика вазирлиги ва Россиянинг Росатом компанияси бундан олдин Қирғизистонда АЭС қуриш бўйича келишув имзолади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали суҳбаларида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, шериклик ва стратегик иттифоқнинг кенгайиши масалаларини кўриб чиқишган.
Жапаров ва Путин икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва стратегик иттифочиликни ҳамда Россия ва Қирғизистон давлатларини минтақавий халқаро ташкилотлар ва конвергенция форумлари доирасидаги ўзаро ҳамкорлигини муҳокама қилгандилар.
Шунингдек икки мамлакат президентлари икки томонлама ва кўп томонлама фоматдаги бўлажак тадбирлар дастури юзасидан фикр алмашдилар.
Россия ва Қирғизистон расмийлари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни икки халқ ва ҳукумат манфаати йўлида янада ривожлантириш ниятида эканлигини билдирдилар.