Қозоғистон Ўзбекистон орқали Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам жўнатди
(last modified Wed, 12 Apr 2023 08:15:17 GMT )
апрел 12, 2023 13:15 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Ўзбекистон орқали Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам жўнатди
    Қозоғистон Ўзбекистон орқали Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам жўнатди

Қозоғистон давлатини афғонистонликлар учун юборган 35 вагон инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон ҳудудидан Афғонистонга Ҳайратон чегараси орқали ўтди.

Эрон телерадиомкомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон республикасининг Кобул шаҳридаги элчиси Ҳалимхон Исинбаев кечанги суҳбатида, Афғонистон халқига гуманитар ёрдами буғдой, ун, ёғ, ва ловиядан иборат бўлиб Қозоғистон вакили Ҳайратон чегарасида Толибон гуруҳига топширди деб таъкидлади.

Қозоғистоннинг Кобулдаги элчиси ўз давлатининг афғонистонликларга кўрсатадиган гуманитар ёрдами давом этаётганига урғу берар экан, яқин кунларда Афғонистонга ёрдам бериш учун Қозоғистондан яна 45 вагон гуманитар ёрдами Афғонистонга етиб келишини айтди.

Шунингдек  Афғонистондаги воқеалар бўйича ҳукумат вазирлиги вакили, Абдулла Муҳаммадий Қозоғистоннинг инсонпарварлик ёрдамини икки давлат ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга самарали сифатида баҳолаб кўпроқ ёрдам кўрсатишларини таклиф қилди.

У ўз сўзларида вазирлик ёрдамни оилалар ва реал муҳтожларга тарқаташга ҳаракат қилишини маълум қилди.

Толибон ҳаракати Кобул ҳукумати устига  келганидан кейин бу ёрдам Қозоғистондан Афғонистон халқига етказилган иккинчи  гуманитар ёрдам пакетидир. Ўтган йили ҳам Қозоғистон Афғонистонга 42 тонна дори-дармон ёрдамини етказганди.