апрел 18, 2023 18:05 Asia/Tashkent
  • Толибон: Ўзбекистондаги учрашувда қўшни давлатлар Толибон ҳукумати билан ўзаро ҳамкорликни кучайтиришни билдирдилар
    Толибон: Ўзбекистондаги учрашувда қўшни давлатлар Толибон ҳукумати билан ўзаро ҳамкорликни кучайтиришни билдирдилар

Толибон муваққат ҳукумти ТИВ тарқатган баёнотида, Ўзбекистонда яқинда бўли ўтган йиғилишда қўшни давлатлар Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати билан ўзаро ҳамкорликни кучайтирмоқи бўлди, деб иддао қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Зиёаҳмад Такал ўз сўзларида  яқинда Самарқанд шаҳрида ўтказилган  йиғилишда қатнашувчи давлатларнинг аксарияти Афғонистондаги Толибон ҳукумати билан икки томонлама муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликни яхшилашга урғу берди деб таъкидлади.

Толибон ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳридаги учрашувни самарали эканлигини баён этиб, бу учрашувда Толибон ҳукумати билан ҳамкорликни кучайтириш ва Афғонистон халқини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаралди деб қўшимча қилди.

Афғонистон масаласи борасидаги йиғилиш якунлари бўйича ўтган пайшанба куни Самарқандда Ўзбекистон мезбонлигида минтақа давлатлари ТИВ раҳбарларининг учрашуви ўтказилганди.

Ёрлиқ