Толибон БМТнинг Афғонистондаги фаолиятини танқид қилди
(last modified Sun, 30 Apr 2023 13:51:44 GMT )
апрел 30, 2023 18:51 Asia/Tashkent
  • Толибон БМТнинг Афғонистондаги фаолиятини танқид қилди
    Толибон БМТнинг Афғонистондаги фаолиятини танқид қилди

Толибон муваққат ҳукумати вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, БМТ Афғонистоннинг ҳақиқий суратини дунёга кўрсатиши керак деб айтди.

Толибон муваққат ҳукумати вазирлар маҳкамасининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мавлави Зокир бугун БМТнинг Кобулдаги ваколатхонаси раиси Скот Симт билан учрашганида Афғонистонда хавфсизлик таъминланган, шунинг учун  UNAMA расмийлари бу мамлакатдаги мавжуд хавфсизликдан фойдаланиб Афғонистоннинг чекка ҳудудларига боришга муваффақ бўлди деб изоҳлади.

Толибон ҳаракатининг ушбу вакили Толибон Афғонистонда хавфсизлик ва фаровонликни ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларига қарамай, БМТ бу ҳукумат эришган ютуқларни керакли даражада акс эттирмайди деб қўшимча қилди.

Аммо БМТнинг Кобулдаги ваколатхонаси раиси Скот Симт Афғонистонда аёллар ва қизлар учун таълим ва меҳнат фао\лиятини қайта тиклашга чақирди.

У шунингдек, биз Афғонистон бўйича Дохада бўлиб ўтадиган йиғилишда афғонистонлик аёллари ва қизлари меҳнат ва таълим олиши учун тегишли ечимларни тақдим этишга ҳаракат қилмоқдамиз деб таъкидлади.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттрешнинг таклифига асосан Доха йиғилиши 1-2 май кунлари ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши режалаштирилган.