Толибон ҳаракати БМТ резолюциясини танқид қилди
(last modified Sat, 29 Apr 2023 07:17:28 GMT )
апрел 29, 2023 12:17 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати БМТ резолюциясини танқид қилди
    Толибон ҳаракати БМТ резолюциясини танқид қилди

Толибон ҳаракати Афғонистонда аёлларнинг таълим олиши ва ишлашини тақиқлашга қарши чиққан БМТ резолюциясини мамлакат ички ишларига аралашиш деб атади.

Куни кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши БАА ва Япония таклифи билан  Афғоинстонда айрим аёлларнинг таълим олиши ва ишлашига қўйилган тақиқни зудлик билан бекор қилиш тўғрисидаги   рехолюциясини маъқуллади ва Толибон ҳаракатидан афғон аёлларига нисбатан камситувчи сиёсатни, айниқса аёлларнинг таълими ва меҳнатига нисбатан қўлланилаётган камситиш сиёсатини зудлик билан бекор қилишни сўради.

БМТга аъзо вакилларининг мутлақ кўпчилиги томонидан маъқулланган бу резолция " Толибон" ҳаракатининг реакциясидан кейин  пайдо бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон муваққат ҳукумати ТИВ ўз Твиттер саҳифасида  Халқаро қонунлар ва БМТга аъзо давлатларнинг жиддий мажбуриятларига асосан Афғонистондаги мустақил сайловларини ҳурмат қилиш миллий ва ички масаладир ва хорижий давлатлар билан эса ҳеч қандай алоқаси йўқ деб ёзди.

Бу вазирлик шунингдек Афғонистон аёллари ҳуқуқларини кафолатлашга тўлиқ содиқдир ва шу билан бирга мамлакатлар ўртасидаги маданий фарқларни ҳурмат қилишга ва бу қарорларни сиёсийлаштирмасликка чақирди.

БМТ Хавфизлик кенгашиниг 15 аъзоси жумладан Россия ва Хитойдан ташқари БМТга аъзо 90 давлат бу резолюцияни қўллаб қувватлади. Резолюцияда афғонистонлик аёлларнинг БМТда ишлашини тақиқлаш инсон ҳуҳуқлари ва инсонпарварлик тамойилларига путур етказди деб келтирилган.