Баткенда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари чегаралар туташган нуқталарни муҳокама қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i83058-Баткенда_Ўзбекистон_Қирғизистон_ва_Тожикистон_делегациялари_чегаралар_туташган_нуқталарни_муҳокама_қилди
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегациялари 4 кун давомида Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида учрашувлар ўтказиб, чегараларнинг уч томонлама туташув нуқталарига аниқлик киритиш бўйича фикр алмашди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 02, 2023 11:21 Asia/Tashkent
  • Баткенда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари чегаралар туташган нуқталарни муҳокама қилди
    Баткенда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари чегаралар туташган нуқталарни муҳокама қилди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегациялари 4 кун давомида Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида учрашувлар ўтказиб, чегараларнинг уч томонлама туташув нуқталарига аниқлик киритиш бўйича фикр алмашди.

Эслатиб ўтаимз, 25-29 апрел кунлари Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегацияларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати музокараларда учта давлат чегаралари кесишган нуқталарга аниқлик киритиш масаласи бўйича фикр алмашилган деб хабар қилди.

Хабарга кўра, учрашувлар дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди.

Кейинги учрашув Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади