Қирғизистонда " Ўлмас армия" марши ўтказилди
Бугун 9 май куни Бишкек шаҳрида Иккинчи жаҳон урушига бағишланган ғалаба кун муносабатидаги " Ўлмас армия" марши бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз " Ўлмас армия " марши илк марта Қирғизистонда 2014-йилда ўтказилганди. Қирғизистондан жангга кетган 360 минг аскардан 100 мингдан ортиғи қайтиб ватанига келмаган.
Улардан 70 дан ортиғи Совет Иттифоқи Қаҳрамони даражасига сазовор бўлди. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг фармонига асосан бу мамлакатни Иккинчи жаҳон уруши қатнашувчиларига 100 минг сўм топширилди.
Эрон телерадоокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича асосий марш Қирғизистон пойтахти -Бишкек шаҳрида ўтказилди ва бу маршда урушда қатнашган ота-боболарнинг суратлари билан бирга икки мингдан ортиқ киши қатнашди.
Мазкур халқаро тадбирни ўтказишдан мақсад янги авлодни Иккинчи жаҳон уруши ва ундаги постсовет халқининг ўрни билан яқиндан таништириш бўлиб маршнинг асосий мазмуни " урушни такрорламаслик , аждодларимизнинг мақсади" эди.
" Ўлмас армия" номидаги марш фахрийлар, ветеранлар, милиция ходимлари, сиёсатчилар, вакиллар ҳамда Икикнчи жаҳон урушида ўз яқинлари хотирасини ёд этишни истаган барча кишилар иштирокида ўтказилди.