Россия ва Қирғзистон янги ҳамкорлик ҳужжат имзолади
Россия ва Қирғизистон расмийлари разветка соҳасида янги ҳамкорлик ҳужжат имзолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон ИИВ раиси Улан Ниязбеков ва Россия ИИВ раҳбари Владимир Колоколцев идоралараро ҳамкорликни муҳокама қилиб ахборот алмашинуви ва электрон ахборот алмашинуви тўғрисида шартнома имзолади.
Россия ва Қирғизистон ўртасидаги бу келишув оператив ва сервис фаолиятининг турли соҳаларида халқаро ҳуқуқий асосда мувофиқлатишиишнингг замонавий механизмларини яратиш имконини ҳам беради.
Шунингдек 2019- 2023-- йилларда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги ҳукуматлараро дастур ижроси самарадорилиги ва унинг доираисда ўткзилган тезкор тадбирнинг биринчи босқичи якунланиши ва қидирувда бўлган шахсларнинг топишдаги ижобий натижалар қайд этилди.
Россия ИИВ раҳбари ўз сўзларида кадрлар тайёрлашда, хусусан кибержиноятларга қарши кураш соҳасида кўпроқ ёрдам беришга тайёрлигини ҳам таъкидлади.
Учрашувда Улан Ниязбеков ва Владимир Колоколцев Москва ва Бишкек ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорилкнинг дўстона ва кўп томонлама хусусиятларини таъкидлаб, бу ҳамкорлик икки давлат фуқароларининг манфаатлрига мос равишда давом этишига ишонч билдирди. Шунингдек бу учрашувда МДҲ, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи, КХШТ ва ШҲТ ҳамкорлик ташкилоти доиркасида кўп томонлама ҳамкорликларига юксак баҳо берилди.