Берди Муҳаммадовнинг Тожикистонга сафари доирасида 23 та ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди
(last modified Thu, 11 May 2023 04:28:14 GMT )
май 11, 2023 09:28 Asia/Tashkent
  • Берди Муҳаммадовнинг Тожикистонга сафари доирасида 23 та ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди
    Берди Муҳаммадовнинг Тожикистонга сафари доирасида 23 та ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди

Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларининг икки томонлама музокаралари якунида 23 та янги ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳамедовнинг Тожикистонга ташрифи доирасида икки томон расмий делегациялари иштирокида икки томонлама форматда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтган.

Ушбу учрашувда Туркманистон ва Тожикистон президентлари иштирокида 23 та янги ҳамкорлик ҳужжати, жумладан соғлиқни сақлаш, халқаро киберхавфсизликни таьминлаш, техник ахборотни ҳимоя қилиш, ўсимликлар карантини, ветеринария соҳасида ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги алоқаларини ривожлантириш, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда оммавий қирғин қуролларини тарқатиш ва ахборот алмашиш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.

Тожикистон ва Туркманистон республикалари президентлари Имомали Раҳмон ва Бардимоҳамадов ҳам икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг кенг доирасини батафсил кўриб чиқдилар, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Ёрлиқ