май 15, 2023 23:10 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Евроосиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми  кенгайди
    Қозоғистон ва Евроосиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми  кенгайди

Қозоғистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аьзо давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизга ошди.

Фарс агентлиги хабарига кўра, Қозоғистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан товар айланмаси жорий йилнинг январ-март ойларида 6,6 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизга кўпдир.

Ушбу ҳисоботга кўра, Қозоғистондан Евроосиё иттифоқи мамлакатларига товарлар экспорти 41,5 фоизга ошган, импорт эса 1,8 фоизга камайган.

Қозоғистон ташқи савдосининг энг катта ҳажми 92% билан Россия, 4,7% Қирғизистон, 3,2% Беларус ва 0,1% билан Арманистон билан бўлган.

Машина, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва асбоблар Қозоғистоннинг Евроосиё мамлакатларига экспорт қилишнинг энг катта қисмини ташкил қилади.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистондан иборат.

Евроосиё аьзолари ушбу иттифоқ чегараларида товар, капитал, ишчи кучи ва хизматларнинг эркин ҳаракатланишига ҳамда энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт воситалари соҳасида ягона сиёсат олиб боришга рози эканликларини эьлон қилдилар.

Евроосиё Иттифоқига аьзо давлатларнинг умумий майдони 20 миллион квадрат километрдан ортиқ, аҳолиси эса 180 миллион кишидан ортиқ.

Ёрлиқ