май 16, 2023 16:04 Asia/Tashkent
  • Евроосиё тараққиёт банки Марказий Осиёга 8 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади
    Евроосиё тараққиёт банки Марказий Осиёга 8 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади

Евроосиё тараққиёт банки раиснинг ўринбосари бу банкнинг Марказий Осиёнинг сув ва энергетика инфратузилмасига 8 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритишини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, Евроосиё тарақиёт банки президенти ўринбосари,  Денис Илин  Олмаота шаҳрида ўтказилган Осиё ва Океания тараққиёт муассасаси анжуманига аъзо мамлакатдарнинг 46 -йиллик конференциясида нутқ сўзлаганида  Евроосиё тараққиёт банкига аъзо мамлакталар /Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон/ кенглигида 4,13 миллиард долларга тенг  257 лойиҳалар амалга оширилган ва  2026 йилга келиб эса яна 4,8 миллиард доллар сармоя киртишимиз керак деб қўшимча қилди.

Евроосиё тараққиёт банки эксертлари эса, Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодий ривожланиш ўртача жҳон даражасида юқори суръатда давом этиши кутилмоқда деб баҳолашмоқда.

Евроосиё тараққиёт банки  раисининг ўринбосари шунингдек банк башоратига биноан  2030-йилга бориб Марказий Осиё аҳолиси 17 фоизга ошади деб қўшима қилди.

Ёрлиқ